Вилльямснинг Фоизли Диапазони Техник Индикатори (Williams’ Percent Range, %R) - бу динамик индикатор бўлиб, у ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик ҳолатини белгилайди. Williams’ Percent Range техник индикатори Stochastic Oscillator техник индикаторига жуда ўхшаш. Улар орасидаги фарқ фақат шундаки, биринчиси тўнкарилган шкалага эга, иккинчиси эса ички силлиқлашдан фойдаланиб қурилади.
-80% дан -100% гача оралиқда индикаторнинг қийматлари ортиқча сотилганлигидан далолат беради. -0% дан -20% гача оралиқдаги қийматлар бозр ортиқча харид қилинганлигидан далолат беради. Williams Percent Range индикаторини тўнкарилган шкалада ясаш учун унинг қийматларига одатда манфий белги берилади (масалан, -30%). Таҳлил қилишда манфий белгини ҳисобга олмаса ҳам бўлади.
Ҳамма индикаторлар учун умумий бўлган ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик умумий қоидасига кўра уларнинг сигналларига кўра ҳаракат қилиш нархларининг тегишли йўналишга бурилишини кутиб, ҳаракат қилган яхшироқ.
Williams Percent Range индикаторида сирли равишда нарх бурилишларини олдиндан билишнинг ажойиб қобилияти бор. У деярли ҳар доим чўққини ҳосил қилади ва нарх чўққисига етиб пастга томон бурилгунича бўлган маълум вақт оралиғи ичида патга қараб бурилади. Ҳудди шунингдек Williams Percent Range одатда чуқурликни ҳосил қилади ва вақтдан олдин юқорига томон бурилади.
Ҳисоблаш
Williams’ Percent Range индикаторини ҳисоблаш форумуласи Stochastic Oscillator формуласига ўхшаш: %R = (HIGH(i-n)-CLOSE)/(HIGH(i-n)-LOW(i-n))*100
Бу ерда:
CLOSE - бугунги ёпилиш нархи;
HIGH(i-n) - олдинги n та давр ичидаги энг катта максимум;
LOW(i-n) - олдинги n та даврлар ичидаги энг кичик минимум.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024